فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئۡتُم بِهِ ٱلسِّحۡرُۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَيُبۡطِلُهُۥٓ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُصۡلِحُ عَمَلَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ٨١
Улар ташлаганларида, Мусо: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас.
Tafsir
Сеҳргарлар қўлларидагини ташлагач, Мусо уларга шундай деди: "Бу кўрсатаётган ишингиз сеҳрдир. Аллоҳ бу қилган ишингизни пучга чиқаради. Ундан асар ҳам қолмайди. Сизлар бу сеҳрингиз билан ер юзида бузғунчилик қиляпсизлар. Аллоҳ эса бузғунчининг ишини ўнгламайди".