Yunus surasi, 41-oyat

10:41

وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّي عَمَلِي وَلَكُمۡ عَمَلُكُمۡۖ أَنتُم بَرِيٓـُٔونَ مِمَّآ أَعۡمَلُ وَأَنَا۠ بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ ٤١

Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиган ишдан покман», деб айт. 15

Izohlar

15 (Улар шунчалик далилларни кўриб-билиб, ҳақиқатни англаб етганларидан кейин ҳам иймон келтирмасалар, сени ёлғончига чиқарсалар, унда улар билан орани очиқ қилишингдан бошқа чора қолмайди. Уларга йўллар бошқа-бошқа эканини билдириб: Шу билан бирга, орада ҳеч бир алоқа қолмаганини ҳам таъкидлаш лозим.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқарсалар, айтинг: "Менга ўзимнинг амалим, савоби ҳам, масъулияти ўзимники, сизларга ўзингизнинг амалингиз, оқибати ҳам жазоси ҳам ўзингизники. Сизлар мен қилаётган ишларнинг оқибатидан поксизлар ва мен сизлар қилаётган ишларнинг оқибатидан покман".