وَٱللَّهُ يَدۡعُوٓاْ إِلَىٰ دَارِ ٱلسَّلَٰمِ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٢٥
Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қилур ва Ўзи хоҳлаганларни сиротул мустақиймга ҳидоят қилур. 10
Izohlar
10 (Аллоҳ бандаларини икки дунёда ҳам саодатли бўлишларини хоҳлайди. Уларни тинчлик диёрида, омонликда, бахт-саодат ва фароғатда бўлишга чақиради. Кимки Аллоҳнинг чақириғига лаббай деб жавоб берса, унинг айтганларини қилса, барча яхшиликларга етишади. Тўғри йўлда — сироти мустақимда барқарор туради. Доимо яхшиликларга соҳиб бўлади.)
Tafsir
Аллоҳ ҳамма одамларни жаннатга чақиради. Жаннат тинчлик диёридир. Унда одамлар мусибатлардан, ғам-ташвишлардан, ўлимдан тинч-омонда бўладилар. Аллоҳ ўзи истаган бандасини жаннатга олиб борадиган Ислом сари йўллаб қўяди.