أَكَانَ لِلنَّاسِ عَجَبًا أَنۡ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ رَجُلٖ مِّنۡهُمۡ أَنۡ أَنذِرِ ٱلنَّاسَ وَبَشِّرِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَنَّ لَهُمۡ قَدَمَ صِدۡقٍ عِندَ رَبِّهِمۡۗ قَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٞ مُّبِينٌ ٢
Одамларга ўзларидан бўлган бир кишига ваҳий юбориб: «Одамларни огоҳлантир ва иймон келтирганларга Роббилари ҳузурида улар учун собитқадамлик борлигининг башоратини бер», деганимиз ажабланарли бўлдими? Кофирлар: «Албатта, бу очиқ-ойдин сеҳргардир», дедилар.
Tafsir
Одамларга ўзларининг орасидан бир кишига ваҳий юбориб: "Одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг, иймон келтирганларга эса қилиб ўтган яхши амаллари эвазига Парвардигорлари ҳузурида чин бир мартаба борлигидан хушхабар беринг", деганимиз қизиқ туюлдими? Кофирлар: "Бу оятларни олиб келган одам аниқ сеҳргардир", дедилар.