وَلَوۡ نَشَآءُ لَمَسَخۡنَٰهُمۡ عَلَىٰ مَكَانَتِهِمۡ فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مُضِيّٗا وَلَا يَرۡجِعُونَ ٦٧
Агар хоҳласак, уларни жойларида қотириб қўюрмиз. Бас, олдинга юришга ҳам қодир бўлмаслар, ортга ҳам қайта олмаслар.
Tafsir
Уларнинг хилқатини ўзгартирмоқчи, ўзларини турган жойларида қотириб қўймоқчи бўлсак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, ўринларидан қимирлаёлмай қолардилар. На олдга бора олардилар ва на ортга қайта олардилар.