Yasin surasi, 19-oyat

36:19

قَالُواْ طَٰٓئِرُكُم مَّعَكُمۡ أَئِن ذُكِّرۡتُمۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٞ مُّسۡرِفُونَ ١٩

Улар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз исрофчи қавмсиз», дедилар.

Tafsir

Пайғамбарлар уларга шундай жавоб бердилар: "Аллоҳга куфр келтирганингиз ва пайғамбарларига итоат этишдан бош тортганингиз туфайли бадгумонлигингиз касофати ўзингизга уради. Сизларга Аллоҳни эслатган одамни шумоёқ, дейсизларми?! Асло! Аксинча, ўзингиз куфру маъсиятлар бобида ҳаддан ошган қавмсиз".