وَلَقَدۡ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِي فَٱضۡرِبۡ لَهُمۡ طَرِيقٗا فِي ٱلۡبَحۡرِ يَبَسٗا لَّا تَخَٰفُ دَرَكٗا وَلَا تَخۡشَىٰ ٧٧
Батаҳқиқ, Биз Мусога: «Сен бандаларим ила кечаси йўлга туш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма», деб ваҳий қилдик. 15
Izohlar
15 (Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрини амалга оширди. Бани Исроил билан кечаси йўлга чиқдилар. Денгизга бордилар, асолари билан уриб, йўл очдилар. Аллоҳнинг амри ила денгиз иккига ёрилиб, қуруқ ер — йўл очилди. Бани Исроил эсон-омон ўтиб олди.)
Tafsir
Дарҳақиқат, Биз Мусога шундай ваҳий юбордик: "Бандаларим билан Мисрдан кечаси йўлга чиқ. Токи, сизларни ҳеч ким сезиб қолмасин. Денгизга асони уриб, ундан қуруқ йўл ҳосил қил. Фиръавн ва унинг одамлари ортингиздан етиб олишидан ҳам, денгизга ғарқ бўлишдан ҳам қўрқма".