قَالَ بَلۡ أَلۡقُواْۖ فَإِذَا حِبَالُهُمۡ وَعِصِيُّهُمۡ يُخَيَّلُ إِلَيۡهِ مِن سِحۡرِهِمۡ أَنَّهَا تَسۡعَىٰ ٦٦
У: «Йўқ. Сизлар ташланг», деди. Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари унга сеҳрларидан худди ҳаракатланаётгандек бўлиб кўринди.
Tafsir
Мусо алайҳиссалом, сизлар биринчи ташланглар, деди. Улар ўзларининг сеҳрларини ўртага ташлаган эдилар, бирданига ташлаган арқонлари ва асолари худди тез ҳаракат қилаётган илондек кўрина бошлади.