فَتَوَلَّىٰ فِرۡعَوۡنُ فَجَمَعَ كَيۡدَهُۥ ثُمَّ أَتَىٰ ٦٠
Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра, ҳийласини йиғиб келди. 12
Izohlar
12 (Ояти карима, учта ҳолатни тасвир этмоқда. Фиръавн Мусо алайҳиссалом билан бўлган учрашувдан қайтиб кетди. Кейин ҳийласини йиғди — ҳамма кучли сеҳргарларини тўплади. Сўнгра яна қайтиб келди. Тортишув, мусобақага тайёргарлик ниҳоясига етди.)
Tafsir
Фиръавн ортга қайтиб, бориб, кўзбўямачилари-ю найрангбозларини тўплади. Кейин беллашув тайин қилинган жойга ўз вақтида келди.