قَالَ عِلۡمُهَا عِندَ رَبِّي فِي كِتَٰبٖۖ لَّا يَضِلُّ رَبِّي وَلَا يَنسَى ٥٢
У: «Уларнинг илми Роббим ҳузурида, китобдадир. Роббим адашмас ва унутмас», деди. 9
Izohlar
9 (Яъни, ўтган асрлар ҳақидаги барча илм Роббим ҳузуридаги китобда ёзилгандир. Қанча асрлар ўтиб, қанча одамлар яшаб, нима ишлар қилган бўлсалар, ҳамма-ҳаммаси Роббим ҳузурида турибди, китобда ёзилган. Шунга қараб жазолайди ёки мукофотлайди.)
Tafsir
Мусо алайҳиссалом Фиръавнга деди: "Ўтган умматларнинг аҳволи не кечганини ёлғиз Парвардигорим билади. Ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузда битиб қўйилгандир. Парвардигорим хато ҳам қилмайди, унутмайди ҳам".