وَلَقَدۡ عَهِدۡنَآ إِلَىٰٓ ءَادَمَ مِن قَبۡلُ فَنَسِيَ وَلَمۡ نَجِدۡ لَهُۥ عَزۡمٗا ١١٥
Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму қарор топмадик. 30
Izohlar
30 (Биз қадимда Одам билан буйруққа бўйсуниш — дарахтдан емаслик ҳақида аҳдлашган эдик. Аммо Одам аҳдни унутди ва дарахтдан еб қўйди. У шайтоннинг иғвосига сабр қила олмади. Азму қарорида турмади.)
Tafsir
Илгари Одамга ҳам бир дарахт мевасидан емасликни тавсия қилиб, ейишни тақиқлаган эдик. У тавсиямизни унутиб, дарахт мевасидан еди. Сабр қилишга тоқати етмади.