Taha surasi, 113-oyat

20:113

وَكَذَٰلِكَ أَنزَلۡنَٰهُ قُرۡءَانًا عَرَبِيّٗا وَصَرَّفۡنَا فِيهِ مِنَ ٱلۡوَعِيدِ لَعَلَّهُمۡ يَتَّقُونَ أَوۡ يُحۡدِثُ لَهُمۡ ذِكۡرٗا ١١٣

Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса деб, унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик. 28

Izohlar

28 (Ушбу арабий Қуръонда кўплаб қўрқинчли ваъдаларни ҳам баён этдик. Бундан мақсадимиз, шояд одамлар тақво қилсалар, куфр ва ёмонликлардан сақлансалар, қўрқинчлик ваъдалардан эслатма олсалар.)

Tafsir

Ўтганларнинг қиссаларини нозил қилганимиздек, бу Қуръонни ҳам очиқ араб тилида нозил қилдик. Унда турли хил қўрқинчли ваъдаларни, таҳдидларни баён қилдик. Шоядки, улар Аллоҳдан қўрқсалар ёки Қуръон улар учун бир насиҳат, ибрат, эслатма ҳосил қилса.