Taha surasi, 105-oyat

20:105

وَيَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡجِبَالِ فَقُلۡ يَنسِفُهَا رَبِّي نَسۡفٗا ١٠٥

Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», дегин.

Tafsir

Эй Пайғамбар, улар сиздан Қиёмат куни тоғларнинг аҳволи қандай бўлиши ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Парвардигорим уларни таг-томири билан қўпориб, ҳавога совуриб юборади".