إِذۡ رَءَا نَارٗا فَقَالَ لِأَهۡلِهِ ٱمۡكُثُوٓاْ إِنِّيٓ ءَانَسۡتُ نَارٗا لَّعَلِّيٓ ءَاتِيكُم مِّنۡهَا بِقَبَسٍ أَوۡ أَجِدُ عَلَى ٱلنَّارِ هُدٗى ١٠
У, оловни кўрган чоғида ўз аҳлига: «Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд, сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам», деди. 2
Izohlar
2 (Ояти каримада Мусо алайҳиссалом Мадяндан Мисрга келаётганларида рўй берган ҳодиса баён этилмоқда.)
Tafsir
У сафар қилаётиб, бир оловни кўриб қолди ва оиласига деди: "Жойингларда кутиб туринглар. Мен бир ўтни кўриб қолдим. Шояд ўшандан сизларга бир чўғ олиб келсам ёки менга тўғри йўлни кўрсатиб қўядиган биронтасини учратсам".