وَٱنطَلَقَ ٱلۡمَلَأُ مِنۡهُمۡ أَنِ ٱمۡشُواْ وَٱصۡبِرُواْ عَلَىٰٓ ءَالِهَتِكُمۡۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٞ يُرَادُ ٦
Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасдан қилинаётган нарсадир.
Tafsir
Уларнинг катталари ўз тобеларига шундай дея туриб кетдилар: "Ўз эътиқодингизда маҳкам туринглар. Муҳаммаднинг динига кирманглар. Худоларингизга ибодат қилишда бардавом бўлинглар. Муҳаммад атайин, биздан ғолиб бўлиш ва бизни ўзига тобе қилиш учун якка худоликка чақиряпти", дедилар.