Saba surasi, 32-oyat

34:32

قَالَ ٱلَّذِينَ ٱسۡتَكۡبَرُواْ لِلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُوٓاْ أَنَحۡنُ صَدَدۡنَٰكُمۡ عَنِ ٱلۡهُدَىٰ بَعۡدَ إِذۡ جَآءَكُمۖ بَلۡ كُنتُم مُّجۡرِمِينَ ٣٢

Мутакаббирлик қилганлар заиф саналганларга: «Сизга ҳидоят келганидан кейин биз сизни ундан тўсдикми?! Йўқ! Ўзингиз жиноятчи бўлдингиз», дерлар.

Tafsir

Мутакаббирлик қиладиган пешволар заиф ҳисобланадиган тобеларга шундай жавоб берадилар: "Муҳаммад олиб келган ҳидоятдан сизларни биз тўсдикми? Йўқ, аксинча, ўзларингиз золим, бузғунчи эдингизлар".