Saba surasi, 10-oyat

34:10

۞ وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا دَاوُۥدَ مِنَّا فَضۡلٗاۖ يَٰجِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُۥ وَٱلطَّيۡرَۖ وَأَلَنَّا لَهُ ٱلۡحَدِيدَ ١٠

Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик. 4

Izohlar

4 (Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У киши темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар.)

Tafsir

Довуд алайҳиссаломга Ўзимиз тарафимиздан пайғамбарлик ва подшоҳликни ато этдик. Тоғларга дедик: "Эй тоғлар, Довуд билан бирга тасбеҳ айтинглар". Қушларга ҳам шундай дедик. Унга темирни юмшоқ қилиб бердик. Токи, ундан ўзи истаган асбобини ясай олсин.