وَٱلۡأَرۡضَ مَدَدۡنَٰهَا وَأَلۡقَيۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجِۭ بَهِيجٖ ٧
Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик.
Tafsir
Заминни яшашга қулай бўлиши учун ёйиб қўйдик. Барқарор, қимирламай туриши учун унга мустаҳкам тоғларни ўрнатдик. Унда жуда гўзал турли хил ўсимликлар ва дарахтларни ундирдик, ўстирдик.