Qaf surasi, 5-oyat

50:5

بَلۡ كَذَّبُواْ بِٱلۡحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمۡ فَهُمۡ فِيٓ أَمۡرٖ مَّرِيجٍ ٥

Аниқки, уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ишдадирлар. 3

Izohlar

3 (Улар ҳақни инкор қилганлар. Буни олдида бошқа нарсаларни инкор қилиш ҳеч гап эмас.)

Tafsir

Балки Пайғамбар алайҳиссалом Қуръонни олиб келган пайтда анави мушриклар уни ёлғонга чиқардилар. Уларнинг иши доим беқарорлик. Бир қарорга кела олмай, иккиланаверадилар.