Qaf surasi, 37-oyat

50:37

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ ٣٧

Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир.

Tafsir

Бу ишда, яъни, ўтган умматларнинг ҳалок этилишида ақл юритадиган қалби бор ёки бепарво бўлмасдан, сидқидилдан қулоқ соладиган одам учун эслатма-ибрат бордир.