Qaf surasi, 27-oyat

50:27

۞ قَالَ قَرِينُهُۥ رَبَّنَا مَآ أَطۡغَيۡتُهُۥ وَلَٰكِن كَانَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ ٢٧

Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер.

Tafsir

Унинг шайтон ҳамроҳи ўзини оқлаб деди: "Парвардигоро, уни мен йўлдан оздирмадим. Унинг ўзи ҳақдан анча узоқлашиб, адашиб кетганди".