Muhammad surasi, 19-oyat

47:19

فَٱعۡلَمۡ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لِذَنۢبِكَ وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۗ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مُتَقَلَّبَكُمۡ وَمَثۡوَىٰكُمۡ ١٩

Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур. 6

Izohlar

6 (Аллоҳ таолонинг «Билгин» деб хитоб қилиши ақида масаласида билим зарурлигига таъкиддир. Бу ишда кўр-кўрона тақлид фойда бермайди. Демак, «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ»лигига ақида қилиш билим асосида бўлиши жуда ҳам яхши бўлар экан.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, билингки, Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ўз гуноҳларингиз учун ҳам, мўминлар ва мўминаларнинг гуноҳлари учун ҳам истиғфор айтинг. Аллоҳ кундузи нималар қилишингизни ҳам, кечаси қаерда қўним топишингизни ҳам билади. У Зотдан бирон нарса яширин қола олмас.