Muhammad surasi, 13-oyat

47:13

وَكَأَيِّن مِّن قَرۡيَةٍ هِيَ أَشَدُّ قُوَّةٗ مِّن قَرۡيَتِكَ ٱلَّتِيٓ أَخۡرَجَتۡكَ أَهۡلَكۡنَٰهُمۡ فَلَا نَاصِرَ لَهُمۡ ١٣

Кўпгина шаҳарлар сени чиқарган шаҳарингдан кўра қувватлироқ эди, уларни ҳалок қилдик. Бас, уларга нусрат берувчи йўқдир. 4

Izohlar

4 (Бу ояти карима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Маккаи Мукаррамани ташлаб, мажбуран Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб кетаётган йўлларида нозил бўлган.)

Tafsir

Сизни чиқариб юборган Макка аҳолисидан кўра мол-давлат жиҳатидан ҳам, бола-чақа жиҳатидан ҳам қудратлироқ бўлган ўтмишдаги қанча қишлоқни ўзларига юборилган пайғамбарни ёлғончига чиқарганлари туфайли ҳалок айлаганмиз. Уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон мададкор бўлмаган. Истасак, Маккани ҳам бир зумда вайрон этамиз. Шундай қилиш Биз учун қийин иш эмас.