وَكَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّن قَرۡنٍ هَلۡ تُحِسُّ مِنۡهُم مِّنۡ أَحَدٍ أَوۡ تَسۡمَعُ لَهُمۡ رِكۡزَۢا ٩٨
Улардан олдин қанчадан-қанча аср(аҳли)ни ҳалок қилдик. Улардан бирортасини ҳис этасанми ёки шарпасини эшитасанми?!
Tafsir
Қавмингиздан олдин ҳам қанчадан-қанча умматларни ҳалок қилганмиз. Бугун улардан биронтасини кўряпсизми? Биронтасининг шарпасини сезяпсизми? Аллоҳнинг изни келиб қолса, уларга етган мусибат бошқаларга ҳам етаверади.