قَالَ رَبِّ أَنَّىٰ يَكُونُ لِي غُلَٰمٞ وَكَانَتِ ٱمۡرَأَتِي عَاقِرٗا وَقَدۡ بَلَغۡتُ مِنَ ٱلۡكِبَرِ عِتِيّٗا ٨
У: «Эй Роббим, аёлим туғмас бўлса, ўзим қариб-чириб қолган бўлсам, қандай қилиб менинг ўғлим бўлсин?!» – деди.
Tafsir
Закариё Аллоҳнинг қудратидан ҳайратланиб деди: "Аёлим туғмас бўлса, ўзим эса қариб, илигимдан қувват кетиб, гўрга яқинлашиб қолган бўлсам, қандай қилиб мендан фарзанд туғилсин?"