Maryam surasi, 78-oyat

19:78

أَطَّلَعَ ٱلۡغَيۡبَ أَمِ ٱتَّخَذَ عِندَ ٱلرَّحۡمَٰنِ عَهۡدٗا ٧٨

У ғойибни билармикан ёки Роҳманнинг ҳузуридан аҳду паймон олдимикан?! 22

Izohlar

22 (Ғойибда унга охиратда албатта молу дунё ҳамда бола-чақа берилиши муқаррар эканлиги ҳақида аломат бормикан?)

Tafsir

У ғойибдан хабар топиб, ҳужжат билан гапиряптими? Ёки жаннатга киритиш, кўп мол-дунё ва фарзандлар бериш ҳақида Парвардигори билан аҳдлашиб олибдими?