Maryam surasi, 73-oyat

19:73

وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُنَا بَيِّنَٰتٖ قَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لِلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَيُّ ٱلۡفَرِيقَيۡنِ خَيۡرٞ مَّقَامٗا وَأَحۡسَنُ نَدِيّٗا ٧٣

Қачонки уларга Бизнинг равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Икки гуруҳнинг қайси бири мақом ва мажлис жиҳатидан яхшироқдир?» – дерлар.

Tafsir

Одамларга пайғамбаримизга нозил қилинган очиқ-равшан оятларимиз тиловат қилинса, кофирлар мўминларга дедилар: "Икки гуруҳдан қайси бирининг мартабаси яхшироқ, қайси бирининг мажлиси, жамоаси гўзалроқ? Сизларнинг гуруҳингизникими ёки бизнинг гуруҳимизникими?"