أَوَلَا يَذۡكُرُ ٱلۡإِنسَٰنُ أَنَّا خَلَقۡنَٰهُ مِن قَبۡلُ وَلَمۡ يَكُ شَيۡـٔٗا ٦٧
Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?!
Tafsir
Қайта тирилишни инкор қилаётган бу кимса ўзини дастлаб йўқдан бор қилганимизни эсламайдими? Биринчи яратилиши кейинги қайта тирилишига далил бўлмайдими? Ҳолбуки, қайта тирилтириш йўқдан бор қилишдан енгилроқ-ку.