Maryam surasi, 26-oyat

19:26

فَكُلِي وَٱشۡرَبِي وَقَرِّي عَيۡنٗاۖ فَإِمَّا تَرَيِنَّ مِنَ ٱلۡبَشَرِ أَحَدٗا فَقُولِيٓ إِنِّي نَذَرۡتُ لِلرَّحۡمَٰنِ صَوۡمٗا فَلَنۡ أُكَلِّمَ ٱلۡيَوۡمَ إِنسِيّٗا ٢٦

Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор одамни кўрар бўлсанг: «Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман», дегин.

Tafsir

Хурмолардан еб, сувдан ичиб, чақалоғингга хурсанд бўлиб юравер. Хафа бўлма. Бирон одам бола туғилганидан хабар топиб қолса, унга: "Мен Парвардигоримга гапирмасликни назр қилганман, бугун инсон зотига гапирмасман", дегин.