قَالَتۡ إِنِّيٓ أَعُوذُ بِٱلرَّحۡمَٰنِ مِنكَ إِن كُنتَ تَقِيّٗا ١٨
У: «Мен Роҳмандан сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар тақводор бўлсанг...» деди.
Tafsir
Фариштанинг ўзи сари одам суратида яқинлашиб келаётганини кўргач: "Мен Раҳмондан сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар тақводор бўлсанг, Аллоҳдан қўрқсанг, менга ёмонлик қилма", деди.