ٱلَّذِينَ يُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُم بِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ يُوقِنُونَ ٤
Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга ишонч-ла иймон келтирадиганлардир.
Tafsir
Муҳсинларки, намозни тўкис адо этадилар, молларидан закот берадилар. Айни пайтда улар охиратда юз берадиган қайта тирилиш, ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот олиш каби ишларга аниқ ишонадилар.