Ibrahim surasi, 6-oyat

14:6

وَإِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوۡمِهِ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ أَنجَىٰكُم مِّنۡ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ يَسُومُونَكُمۡ سُوٓءَ ٱلۡعَذَابِ وَيُذَبِّحُونَ أَبۡنَآءَكُمۡ وَيَسۡتَحۡيُونَ نِسَآءَكُمۡۚ وَفِي ذَٰلِكُم بَلَآءٞ مِّن رَّبِّكُمۡ عَظِيمٞ ٦

Ўшанда Мусо қавмига: «Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг: У сизни Оли Фиръавндан қутқарди. Улар сизга бардавом ёмон азоб берардилар. Ўғилларингизни сўйиб ташлаб, қизларингизни тирик қолдирардилар. Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов бордир», деган эди. 3

Izohlar

3 (Яъни, азоб-уқубатга дучор қилиш бир синов. Ундан қутулиш неъматини бериш иккинчи бир синовдир. Биринчисида банда сабр қилиб, иккинчисида шукр қилиб синовдан ўтиши керак.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, эсланг! Мусо Парвардигорининг буйруғини бажариб, ўзининг қавми Бани Исроилга Аллоҳнинг неъматларини эслатиб, шундай деганди: "Эй қавм, Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматларини эслангиз. Сизларни Фиръавн одамларидан қутқарди, уларнинг зўравонлигидан асради. Улар сизларга жуда ёмон азоб бераётганди. Фиръавннинг подшоҳлигини эгаллайдиган бирон бола улғаймаслиги учун ўғилларингизни сўйиб юбораётганди. Аёлларингизни эса хорлаш ва таҳқирлаш мақсадида тирик қолдираётганди. Бу ишда сизлар учун Парвардигорингиз тарафидан буюк бир синов бор эди. Унга сабр қилганингиз учун Аллоҳ сизларга нажот берди".