هَٰذَا بَلَٰغٞ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُواْ بِهِۦ وَلِيَعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَا هُوَ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ وَلِيَذَّكَّرَ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ ٥٢
Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир.
Tafsir
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръон Аллоҳ тарафидан инсонларга етказилган бир билдиришдир. Токи, улар қўрқинчли, оғир оқибатлардан огоҳлантирилсинлар, чин маъбуд ёлғиз Аллоҳ эканини билиб олсинлар, Унгагина ибодат қилсинлар, Унга ҳеч нарсани шерик қилмасинлар ҳамда соғлом ақли борлар ибрат олсинлар. Зеро, соғлом ақли борларгина ибрат ола биладилар.