Hud surasi, 98-oyat

11:98

يَقۡدُمُ قَوۡمَهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فَأَوۡرَدَهُمُ ٱلنَّارَۖ وَبِئۡسَ ٱلۡوِرۡدُ ٱلۡمَوۡرُودُ ٩٨

У қиёмат куни қавмининг олдига тушиб, уларни дўзахга бошлаб келтирур. У жой қандай ҳам ёмон тушиш жойидир. 31

Izohlar

31 (Биз «тушган жойи» деб таржима қилган сўз ояти каримада «сув ичгани тушган жойи» деган маънони англатувчи «ал-вардул мавруд» ибораси ила келган. Қавм бу дунёда Аллоҳ таолонинг амрини қўйиб, Фиръавнга эргашгани учун қиёмат куни ҳам унга эргашадилар. У эса, иссиқда куйиб-ёнган қавмни, сув ичишга бошлаб бораман, деб ҳаракат қилади-ю, олиб борган жойи дўзахнинг қаъри бўлади. У қандай ҳам ёмон жой.)

Tafsir

Фиръавн қиёмат куни қавмини бошлаб бориб, ўзини ҳам, қавмини ҳам дўзахга отади. Нақадар ёмон қўнолға у!