أُوْلَٰٓئِكَ لَمۡ يَكُونُواْ مُعۡجِزِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا كَانَ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِيَآءَۘ يُضَٰعَفُ لَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ مَا كَانُواْ يَسۡتَطِيعُونَ ٱلسَّمۡعَ وَمَا كَانُواْ يُبۡصِرُونَ ٢٠
Ана ўшалар ер юзида қочиб қутулувчи бўла олмадилар, уларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам бўлмади, азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам.
Tafsir
Мана шу сифатларга эга бўлган кимсалар ер юзида Аллоҳнинг азобидан қочиб-қутула олмадилар. Уларга Аллоҳдан ўзга мададкорлар ҳам, иттифоқдошлар ҳам топилмадики, уларни азобдан қутқариб қолса. Ўзлари ҳам Аллоҳнинг йўлига юрмай, ўзгаларни ҳам ундан тўсганлари учун Қиёмат куни азоб уларга бир неча баробар қилиб берилур. Ҳақдан юз ўгирганлари боис бу дунёда ҳаққа, ҳидоятга қулоқ солмадилар, Аллоҳнинг коинотдаги оят-аломатларини кўра билмадилар.