Hud surasi, 107-oyat

11:107

خَٰلِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَٰوَٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ إِلَّا مَا شَآءَ رَبُّكَۚ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالٞ لِّمَا يُرِيدُ ١٠٧

Улар, модомики, осмонлару ер бор экан, унда абадий қолурлар. Магар Роббинг хоҳласа, (абадий қолмаслар). Албатта, Роббинг нимани хоҳласа, қилгувчи Зотдир. 32

Izohlar

32 (Яъни, улар дўзахда абадий қолурлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, баъзиларини озод этиши мумкин. Чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилгувчи Зотдир.)

Tafsir

У ерда абадий қоладилар. Модомики, осмонлару ер бор экан, ундан чиқмайдилар. Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаб чиқарганлари бундан мустасно. Улар муваҳҳид осийлардир. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган ишни қилгувчидирки, У Зотни ҳеч кимса ҳеч ишга мажбур қила олмас.