ذَٰلِكَ مِنۡ أَنۢبَآءِ ٱلۡقُرَىٰ نَقُصُّهُۥ عَلَيۡكَۖ مِنۡهَا قَآئِمٞ وَحَصِيدٞ ١٠٠
Мана булар шаҳарларнинг хабарларидан бўлиб, уларни сенга қисса қилаётирмиз. Улардан (ўз ўрнида) турганлари ҳам бор, йиғилганлари ҳам бор.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сурадаги сизга қисса қилиб бераётганимиз шаҳарлар хабарларидандир. Улардан ҳозиргача ном-нишон қолганлари ҳам, ном-нишончиз гумдон бўлганлари ҳам бор.