وَلَكُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ وَلِتَبۡلُغُواْ عَلَيۡهَا حَاجَةٗ فِي صُدُورِكُمۡ وَعَلَيۡهَا وَعَلَى ٱلۡفُلۡكِ تُحۡمَلُونَ ٨٠
Сиз учун уларда манфаатлар бор. Ва улар устида дилларингиздаги ҳожатларга етишишингиз учундир. Уларда ва кемаларда ташилурсиз.
Tafsir
Сизлар учун бу махлуқотларда ҳар даврда янгиланиб турадиган кўп фойдалар бор. Улар орқали дилларингизга тугиб қўйган орзуларингизга эришасизлар. Жумладан, қуруқлик ва денгизда сайр қиласизлар.