Ghafir surasi, 6-oyat

40:6

وَكَذَٰلِكَ حَقَّتۡ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَنَّهُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ ٦

Куфр келтирганларга ҳам Роббингнинг (азоб) сўзи худди ана шундай ҳақ бўлди. Албатта, улар дўзах эгаларидир.

Tafsir

Аллоҳ ўша ҳақни ёлғонга чиқарганлар устидан қандай ҳукм қилган бўлса, куфр келтирганлар устидан ҳам улар дўзах эгаларидир, деган ҳукмни чиқариб қўйиши вожиб бўлган.