أَلَآ إِنَّهُمۡ فِي مِرۡيَةٖ مِّن لِّقَآءِ رَبِّهِمۡۗ أَلَآ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَيۡءٖ مُّحِيطُۢ ٥٤
Огоҳ бўлинглар! Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлишдан шакдадирлар. Огоҳ бўлинглар! Албатта, У зот ҳар бир нарсани иҳота қилгувчидир. 19
Izohlar
19 (Унга рўбарў бўлишдан қочиб қаерга борадилар?)
Tafsir
Огоҳ бўлингизким, мушриклар Қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў келиш ҳақидаги хабарларга шубҳа билан қарайдилар. Чунки улар қайта тирилишни инкор этадилар, охиратга ишонмайдилар. Шу туфайли охират учун солиҳ амаллар ила тайёргарлик кўрмайдилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ ҳамма нарсани иҳота қилиб олгандир, яъни, ҳамма нарсадан воқиф ва ҳар ишга Қодир Зотдир.