وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ ٱلشَّيۡطَٰنِ نَزۡغٞ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ ٣٦
Агар сени шайтон васвасасидан бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У зот ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир. 13
Izohlar
13 (Агар шайтон васвасага солиб, сени ёмонликларни яхшилик билан қайтаришдан айнитмоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзидан паноҳ сўра, Унга сиғин. У сени сақлайди. «Албатта, У зот ўта эшитувчи ва ўта билувчи Зотдир». У ҳар бир муҳтожнинг илтимосини эшитади. Даъватчи буни яхши англаши лозим.)
Tafsir
Қайсидир бир онларда шайтон сизни васваса қилиб, бирон ёмонлик еткизмоқчи бўлса, бас, Аллоҳга илтижо қилиб, Ундан паноҳ тиланг. У айтаётган гапингизни эшитгувчи ва ҳолингиздан Хабардор Зотдир.