وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَا تَسۡمَعُواْ لِهَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ وَٱلۡغَوۡاْ فِيهِ لَعَلَّكُمۡ تَغۡلِبُونَ ٢٦
Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз», дедилар.
Tafsir
Кофирлар ҳужжатга ҳужжат билан жавоб бера олмагач, бир-бирларига шундай тавсиялар бердилар: "Муҳаммад ўқиб бераётган бу Қуръонга қулоқ солманглар. Унинг кўрсатмаларига эргашманглар. У ўқилаётганда овозингизни кўтариб, қичқириб, ҳуштак чалиб, шовқин қилинглар. Шоядки, шунда сизлар ғолиб бўлиб, у тиловатини ва даъватини тўхтатса.