Az-Zumar surasi, 64-oyat

39:64

قُلۡ أَفَغَيۡرَ ٱللَّهِ تَأۡمُرُوٓنِّيٓ أَعۡبُدُ أَيُّهَا ٱلۡجَٰهِلُونَ ٦٤

Сен: «Эй, жоҳиллар! Мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишимга буюрурмисиз?!» – деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави сизни йўлдан урмоқчи бўлаётган мушрикларга айтинг: "Эй Парвардигорини танимаган нодонлар, ҳали мени Аллоҳдан бошқага ибодат қилишга буюряпсизларми? Маъбудликка ёлғиз Аллоҳгина ҳақлидир. Ундан бошқага ҳеч қачон ибодат қилмасман".