وَٱتَّبِعُوٓاْ أَحۡسَنَ مَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُم مِّن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَكُمُ ٱلۡعَذَابُ بَغۡتَةٗ وَأَنتُمۡ لَا تَشۡعُرُونَ ٥٥
Сизга ўзингиз сезмаган ҳолда тўсатдан азоб келиб қолишидан олдин Роббингиздан сизга туширилган энг гўзал нарсага эргашинг.
Tafsir
Сизларга азоб тўсатдан, ўзларингиз сезмаган ва тайёргарлик қилиб олишга улугурмаган ҳолингизда келиб қолишидан олдин Парвардигорингиз тарафидан сизларга нозил қилинган энг гўзал Қуръонга эргашиб, унинг буйруқларини бажаринглар ва тақиқларидан тийилинглар.