وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلۡ أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ إِنۡ أَرَادَنِيَ ٱللَّهُ بِضُرٍّ هَلۡ هُنَّ كَٰشِفَٰتُ ضُرِّهِۦٓ أَوۡ أَرَادَنِي بِرَحۡمَةٍ هَلۡ هُنَّ مُمۡسِكَٰتُ رَحۡمَتِهِۦۚ قُلۡ حَسۡبِيَ ٱللَّهُۖ عَلَيۡهِ يَتَوَكَّلُ ٱلۡمُتَوَكِّلُونَ ٣٨
Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратди?» – деб сўрасанг, албатта: «Аллоҳ!» – дерлар. Сен: «Менга хабар беринглар-чи! Сиз илтижо қилаётган, Аллоҳдан бошқа нарсалар, агар Аллоҳ менга зарарни ирода қилса, ўшалар Унинг зарарини аритгувчи бўла олурларми?! Ёки менга марҳаматни ирода қилса, ўшалар Унинг марҳаматини тутиб қолгувчи бўла олурми?!» – деб айт. Сен: «Менга Аллоҳ етарли, таваккал қилгувчилар Унгагина таваккал қилурлар», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, агар анави мушриклардан: "Осмонлару ерни ким яратган", деб сўрасангиз, " Уларни Аллоҳ яратган", дейишлари тайин. Уларнинг худолари нақадар нотавон эканини кўрсатиб, шундай деб айтинг: "Аллоҳни қўйиб, бутларингизга илтижо қиляпсизлар. Айтинглар-чи, агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўшалар У Зотнинг зиёнини арита оладиларми? Ёки Парвардигорим менга бирон марҳамат кўрсатишни ирода қилса, ўшалар У Зотнинг марҳаматини ман қила оладиларми?!" Айтинг: "Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Ҳамма ишларимда Унгагина таянганман. Таваккул қилгувчилар ёлғиз Унга таваккул қилурлар".