أَمۡ أَبۡرَمُوٓاْ أَمۡرٗا فَإِنَّا مُبۡرِمُونَ ٧٩
Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми? Бас, Биз, албатта, қарор қилгувчимиз.
Tafsir
Агар улар Пайғамбар алайҳиссаломга қарши бирон найранг ишлатишни режалаштирган бўлсалар, Биз ҳам уларга қарши уларнинг найрангидан пухтароқ тадбир қилиб қўйганмиз.