فَٱخۡتَلَفَ ٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَيۡنِهِمۡۖ فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنۡ عَذَابِ يَوۡمٍ أَلِيمٍ ٦٥
Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин! 14
Izohlar
14 (Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга пайғамбар қилиб юборилган эдилар. У зот Бани Исроилга уларнинг Мусо алайҳиссалом шариати хусусидаги ихтилофларига барҳам бериш, ягона Аллоҳнинг ибодатига чақириш учун ҳикмат ила келган эдилар. Аммо улар бу чақириққа муносиб жавоб бермадилар. Балки Ийсо алайҳиссаломга қарши чиқдилар. Турли фирқаларга бўлиниб олиб, ҳозиргача ихтилоф қилиб келмоқдалар.)
Tafsir
Насронийлар орасидан чиққан фирқалар Ийсо ҳақида ихтилоф қилдилар. Кимдир уни "худо" деса, яна кимдир "худонинг ўғли", деди. Яна кимдир: "Унинг ўзи ҳам, онаси ҳам икки худолар", деди. Бас, Ийсони ҳали "худо" деб, ҳали "худонинг ўғли" деб, "учтанинг учинчиси" деб, ўз жонига жабр қилган золимларга ҳалокат бўлсин. Уларни Қиёмат куни аламли азоб кутиб олади.