Az-Zukhruf surasi, 63-oyat

43:63

وَلَمَّا جَآءَ عِيسَىٰ بِٱلۡبَيِّنَٰتِ قَالَ قَدۡ جِئۡتُكُم بِٱلۡحِكۡمَةِ وَلِأُبَيِّنَ لَكُم بَعۡضَ ٱلَّذِي تَخۡتَلِفُونَ فِيهِۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ٦٣

Ийсо очиқ-ойдин ҳужжат (мўъжиза)лар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва сиз ихтилоф қилаётган баъзи нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.

Tafsir

Ийсо қавмига ўзининг ҳақ пайғамбар эканига ёрқин далилларни келтирган пайтида деди: "Сизларга Аллоҳ тарафидан ҳикматни келтирдим ҳамда ўзинглар ихтилоф қилиб юрган диний ишларингизни тушунтириб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Менга ҳам итоат этиб, буйруқларимни бажаринглар ва тақиқларимдан тийилинглар".