Az-Zukhruf surasi, 20-oyat

43:20

وَقَالُواْ لَوۡ شَآءَ ٱلرَّحۡمَٰنُ مَا عَبَدۡنَٰهُمۗ مَّا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا يَخۡرُصُونَ ٢٠

Улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, биз уларга ибодат қилмас эдик», дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.

Tafsir

Қадарни ҳужжат қилишиб: "Агар Аллоҳ фаришталарга ибодат қилишимизни хоҳламаганида биз ҳам уларга ибодат қилмаган бўлар эдик, У хоҳлабдими, демак, рози бўлибди-да", дейдилар. Улар бу гапларини бирон билимга асосланиб айтаётганлари йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.