At-Tur surasi, 47-oyat

52:47

وَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ عَذَابٗا دُونَ ذَٰلِكَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ٤٧

Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар. 7

Izohlar

7 (Яъни, кофир, золимларга охират азобидан ўзга бу дунёнинг азоби ҳам бор ёки қабр азоби бўлиши ҳам мумкин.)

Tafsir

Ширку маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимлар учун охират азобидан олдин бошқа азоб ҳам бор. У шу дунёдаги ўлим ва асир олиниш бўлса, барзах ҳаётидаги қабр азобидир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.